Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ер ости “Эверест”и тадқиқ этилмоқда (фото)
12.02.2017 11:43,  
145

Ўзбекистоннинг Бойсун тоғ тизмасида хорижлик олимлар ер остига экспедиция уюштирмоқда. Айни дамда дунёдаги энг чуқур ғор деб топилиши кутилаётган ер ости дунёсига 31 кишилик жамоа йўл олган, деб ёзади Hilol.uz сайти.

Бу ғор илк бор 1984 йили руслар томонидан кашф этилган эди. Аммо 1990 йилда инглизлар биринчи бўлиб ғорга киришган ва ана шу вақтдан ғор тизими тадқиқ этила бошланган. Унга “Қоронғи юлдуз” номи берилган. Унинг ёнгинасида эса “Фестивальная” ғор тизими мавжуд ва олимлар уларни боғлаб турувчи туйнук борлигига ишонадилар.

Айни дамда энг баланд чўққи Эверест, энг чуқур ғор эса салкам 2197 метр чуқурлиги билан Грузиядаги Крубера ғори ҳисобланади. Аммо Ўзбекистондаги “Қоронғи юлдуз” ғорлар тизими энг чуқур номига даъвогарлардан ҳисобланади. Ҳозирга қадар ўтказилган 8 экспедиция давомида 17,7 чақиримлик йўлаклар аниқланган, ҳозирча ғорнинг энг туби салкам 1000 метр чуқурликда ётибди.

Ғоргача йўл жуда олис ва ноқулай. Шу сабаб ҳам олимларга ғорни ўрганиш катта қийинчиликлар туғдиради. Экспедиция аъзолари учун транспорт ҳаракатлана олмайдиган нуқтадан бошлаб яна икки кунлик йўлни пиёда босиб ўтиш талаб этилади. Ҳозиргача “Қоронғу юлдуз”нинг 7 кириш туйнуги топилган.

Ҳали тўлиқ кашф этиб улгурилмаган ва дунёда энг чуқур бўлиши кутилаётган бу ғорлар тизими ҳақидаги расмий илмий баёнот National Geographic журналининг Март сонида чоп этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан