Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиё тараққиёт банки президенти Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
14.02.2017 11:34,  
9

13 февраль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори ўринбосари Хонг Вейни қабул қилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.

Хонг Вей барча йўналишлар бўйича икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда ОТБ томонидан Ўзбекистонда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, иқтисодиёт тармоқларини ва инфратузилмани модернизациялаш ҳамда ривожлантиришга доир стратегик дастурларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек, Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накаонинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан