Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Собиқ UzGazOil АЁҚШларининг бир қисми «Лукойл»га ўтиши мумкин
14.02.2017 14:36,  
5

Аввалроқ, “ЛУКОЙЛ” нефть компанияси Тошкент шаҳрида автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчасини очаётгани ҳақида хабар берган эдик. Россиянинг “ЛУКОЙЛ” нефть компанияси Ўзбекистонда очилажак ёқилғи қуйиш шаҳобчалари сонини кенгайтиришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Podrobno.uz россияликлар компанияси вакилига асосланиб хабар қилди. 

Ўзбекистон ҳукумати 9 февраль куни қабул қилган «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор асосида UzGazOil’га эгалик қиладиган «Ўзбекнефтгаз» холдинги уни қайта ташкил этиш йўли билан «Ўзнефтмаҳсулот»га бирлаштиради.

Маълумотларга кўра, “UzGazOil” АЁҚШ тармоғи тегишли бўлган “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси шаҳобчалар фаолиятига ўзгартириш киритиш истагида “ЛУКОЙЛ” уларнинг бир қисмини сотиб олиши мумкин. 

«Унинг бир қисмини сотиб олиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда», – деган «Лукойл» вакили.

Бундан олдинроқ, «Лукойл» Тошкент шаҳридаги Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмасига яқин ҳудудда жойлашган шаҳобчада дизель  ёқилғиси, АИ-92, АИ-95 ва EURO-5 стандарига мос бензин сотилиши маълум қилинган эди.

Шунингдек, бу шаҳобчада мижозлар учун бир қатор интерактив хизматлар йўлга қўйилиши мўлжалланган. Улар қаторида шиналарни шишириш, тозалаш, санузел, мобил ускуналарни қувват олдириш, бепул Wi-Fi имкониятларини келтириш мумкин. 

Айни вақтда Тошкентдаги аксарият UzGazOil шохобчалари Uzbekneftgaz дея қайта номланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан