Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна Россиянинг ўша қишлоғида фожиа: Саратовдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
20.02.2017 12:25,  
1

Саратов вилоятида ҳалок бўлган беш нафар шахс Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир, деб хабар берди РИА Новости вилоят прокуратурасига асосланиб.

Дастлабки маълумотларга кўра, Kia ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Nissan’га урилган. Оқибатда Kia ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчиси ҳодиса жойида тез ёрдам етиб келгунга қадар ҳалок бўлди.

"Nissan Almeraни саратовлик фуқаро бошқарган, Kia Rio ҳайдовчиси тожикистонлик бўлган, йўловчилар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлиб, улар орасида икки нафар аёл бўлган", — деди агентлик суҳбатдоши.

Суҳбатдошнинг айтишича, йўловчилар Қозоғистонга бориб қайтишаётган бўлган. Мазкур ҳолат бўйича полиция текширув ўтказмоқда.

Шу йилнинг 15 январь куни худди шу қишлоқ яқинида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан