Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин ва Назарбоев якшанба куни тоғли ҳудудларда дам олди
27.02.2017 12:23,  
6

Қозоғистон Республикасига ташриф буюрган Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кеча, 26 февраль куни Олмаотаги дам олиш тоғли масканларидан бирида, ҳафтанинг дам олиш кунини ўз ҳамкасби билан бирга ўтказди. Норасмий тарзда кечган учрашув доирасида дўстона ва самимий суҳбат уюштирилди. деб ёзади «РИА Новости» Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.

Давлат раҳбарлари 26 февраль, якшанба кунини биргаликда ўтказиб, Олмаота яқинидаги тоғ-чанғи курортида сайр қилди.

Етакчилар 27 февраль, душанба куни Олмаотада расмий учрашув ўтказиши кутилмоқда. Шундан сўнг, Россия етакчиси шу ердан Тожикистон ва Қирғизистон Республикасига расмий ташрифи юзасидан учиб кетиши режалаштирилган.

Путиннинг ушбу уч мамлакатга ташрифи Россиянинг улар билан дипломатик алоқалар қурганига 25 йил тўлишига бағишланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан