Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Атамбаев ОАВни туҳмат ва вазиятни беқарорлаштиришда айблади
12.03.2017 10:19,  
3

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бир қатор мустақил журналистлар, ОАВлар ва сиёсатчиларни ўзига қарши ёлғон ва туҳмат тарқатиш кампаниясини олиб боришда айблади. Бу ҳақда Қирғизистон президентни сайти хабар берди.

“Алоҳида ОАВ ва ҳаттоки ижтимоий тармоқлардаги бундай кампания сўнгги бир неча йилдан бери ўтказилмоқда ва ўтган йилнинг ёзидан айниқса кучайди. Ёлғон, туҳмат ва бадном қилиш бўйича кампания. Халқимиз учун муқаддас бўлган сўз эркинлиги принципларини ёлғон ва туҳмат билан алмаштириш”, - дея ёзади Атамбоев.

Шунингдек, у журналистларга уларнинг вазифаси сохта янгилик тарқатиш эмас, балки холис ахборот етказиш эканлигини эслатди.

Атамбаев бу ташвиқот кампаниясининг мақсади ноябрда бўладиган сайловлардан олдин Қирғизистондаги вазиятни чигаллаштириш, деб ҳисобламоқда.

“Тегишли идоралар озодлик учун бу сохта курашувчиларга қонун барча учун баробар эканини эслатиб қўйишлари вақти келди”, - дея хулоса қилди Қирғизистон раҳбари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан