Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилиш тартиби бўйича тарқалган хабарни рад этди
13.03.2017 17:39,  
8

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ҳазрати Имом мажмуасига аёллар калта кийимда ва рўмолсиз кирмаслиги тавсия қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, бундай маълумотни рад этди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Бундан олдинроқ  Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилиш тартибини ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган, унга кўра мажмуа ҳудудига аёлларга калта либосларда ва бош кийимсиз кирмаслик тавсия этилганди.

Энди аниқлик киритилишича, бу мажмуа ҳудудидаги «Мўйи Муборак» мадрасаси — муқаддас Қуръони Карим жойлашган музейга аёллар бошини рўмол ёки шарф билан ўраган ҳолда кириши тавсия этилган. Зиёратчи аёллар ҳам бошига рўмол ёки шарф ташлаб олиши тавсия қилинади. Шунингдек, музей ҳудудида баланд овозда гапирмаслик, баҳслашмаслик, видео ёки фотога олмаслик сўралади.

Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида эса чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, майсазорда юриш, гулларни узиш, скейтборд ва роликда учиш, велосипед ҳайдаш каби ҳаракатлар тақиқланади.

Музей сайёҳлик мавсумида — 1 мартдан 30 июнга қадар, шунингдек, 1 августдан 30 ноябргача шанба ва якшанба кунлари ҳам соат 9:00 дан 16:00 га қадар ишлайди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан