Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик эркакларнинг 77 фоизи: фарзандлар сонини режалаштириш керак
14.03.2017 12:02,  
2

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган ижтимоий тадқиқот эркакларнинг репродуктив саломатликни мустаҳкамлашдаги ролига бағишланди, деб ёзади «Газета.uz». 400 нафар эркакни қамраб олган сўров Хотин-қизлар қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан БМТ Аҳоли фонди техник кўмагида ўтказилди.

Шунингдек, сўралганларнинг кўпчилиги — 77 фоизи фикрича, болаларни дунёга келтириш учун оптимал ва энг мувофиқ вақт — 21—31 ёш оралиғи. Шу билан бир вақтда эркакларнинг 15,5 фоизи оптимал ёш 17—20 ёш деб ҳисоблайди.Сўров натижаларига кўра, эркакларнинг 77 фоизи фарзандлар сонини олдиндан режалаштириш керак, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, қишлоқ жойларда 19 фоиз иштирокчилар, шаҳарларда эса 13 фоиз иштирокчилар болалар туғилишини режалаштириш керак эмас, деган фикрда.

Бундан ташқари, эркакларга оилада фарзандлар туғилиши неча йиллик фарқ билан амалга ошса, аёллар ва болалар соғлиғи учун энг яхши ҳисобланиши тўғрисида ҳам саволлар берилди. Сўров иштирокчиларининг 58,3 фоизи оптимал вақт оралиғи — уч йил, 16,3 фоизи эса — тўрт йил ва ундан кўпроқ, 20, 5 фоизи — икки йил, 4,8 фоизи — бир йил деган фикрни билдирди.

Шу билан бирга, олинган таълим даражаси қанчалик юқори бўлса, эркаклар шунчалик фарзандлар каттароқ вақт оралиғида туғилиши керак деган фикрни билдирган.

Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб, мутахассислар ёш йигитларнинг репродуктив саломатлик асосларидан хабардорлигини ошириш бўйича ахборот кампанияларини ишлаб чиқишни тавсия этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан