Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия туркиялик сиёсатчиларнинг мамлакатга киришига тақиқ қўйиш билан таҳдид қилди
16.03.2017 12:15,  
4

Германия ҳукумати Туркия билан муносабатлар борасида Нидерландиянинг йўлидан бориши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Russian Today нашри.

Германия канцлери Ангела Меркел маъмурияти раҳбари Питер Алтмаер туркиялик сиёсатчилар Германияда рефендум ташвиқоти билан шуғулланишига қарши қатъийроқ чоралар кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

«Бизни фашистларга менгзашларига ва ғалати айбловларга қаттиқ қаршилик қиламиз. Туркия ўз обрўси бузилмаслигини таъминлашга доим ишқибоз. Германия ҳам ўзига яраша иззат-нафсига эга. Турклар Германияга киришини тақиқлаш энг сўнгги чора бўлиши мумкин. Биз бу ҳуқуқни сақлаб қоламиз», – деб айтган федерал канцелярия раҳбари Германиянинг Berliner Morgenpost газетаси билан суҳбатда.

Сешанба куни Алтмаернинг ватани бўлган Саарланд штатида хорижликлар томонидан сайловолди ташвиқот ўтказиш тақиқланган. Бу қарор Германияда бошқа мамлакат сайлови учун тарғибот ўтказишга қўйилган илк тақиқ бўлди. «Туркиянинг ички низоларига Германияда ўрин йўқ. Мамлакатимиздаги тинчликка рахна соладиган сайлов кампаниялари ўтказиш маън қилинади », – дея ўз қарорини изоҳлаган Саарланд раҳбари Аннегрет Крамп-Карренбаер

Туркия ва Германия ўртасидаги кескинлик шу ой аввалида Германиянинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан туркиялик сиёсатчилар томонидан апрел ойида ўтказилиши мўлжалланган референдум учун ташвиқот ўтказиш тақиқланиши туфайли ортиб кетган. Германия мазкур қарорлар «хавфсизлик нуқтайи назаридан» қабул қилингани билан изоҳлаган. Туркия ҳукумати эса Германияни «фашистик хатти-ҳаракатлар» учун танқид қилган.

Германияда 1,5 миллионга яқин Туркия фуқаролари истиқомат қилади. Туркия ҳукуматининг Европадаги фуқаролари учун сайлов кампаниялари ўтказиши кучли қаршиликка учраган. Туркия президенти бир неча маротаба Германия ҳукуматини фашистларга тенглаштирган. 16 апрел куни Туркияда президент ваколатларини оширишни назарда тутувчи конституциявий ўзгариш бўйича референдум ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан