Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар Ўрта Осиё бўйича энг бахтли одамлар
20.03.2017 14:28,  
4

БМТ буюртмасига кўра Sustainable Development Solutions Network 19 март куни эълон қилган дунёнинг энг бахтли мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон 47-ўринни эгаллади. Ўзбекистондан кейинги поғоналарда Италия (48), Россия (49) ва Япония (51) каби давлатлар жой олган. Туркманистон 65-поғонада, Қирғизистон 85-, Тожикистон эса жуда пастда – 100-поғоналарга лойиқ кўрилган.

 “Энг бахтиёр мамлакатлар” учталигига Норвегия,  Дания ва  Исландия кирди. Руанда, Сурия ва Марказий Африка Республикаси рейтингни якунлаб беришди.

“Бахт индекси” тадқиқот иштирокчи-мамлакатлари аҳолиси орқали сўровнома ўтказиш билан аниқланади. Бундан ташқари, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва фуқароларнинг ижтимоий таъминланганлик даражаси ҳам инобатга олинади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш сифати, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот даражаси, умр давомийлигига ҳам эътибор берилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан