Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида камералар туфайли қоидабузарликлар сони кескин камайиб кетди
23.03.2017 19:04,  
3

Бугун Тошкент шаҳар ИИБда бўлиб ўтган брифингда, пойтахт кўчаларида видеоқайд камералари ўрнатилганидан бери, ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини камроқ бузаётгани хабар қилинди.

Тошкентда видеоқайд қилувчи камералар ўрнатилганига бир ҳафта  бўлди. Ўтган вақт давомида камералар 29 мингта қоида бузиш ҳолатларини қайд қилди.

"Ушбу қоидабузарликлардан 16 мингтаси чорраҳани "қизил чироқда кесиб ўтиш", 13 мингтаси "тезликни ошириш" ҳолатларига тўғри келади", — деди Шаҳар ИИБ вакили.

Камералар ўрнатилганидан кейин, ҳайдовчилар чорраҳани кесиб ўтишда ЙҲХ қоидаларига амал қила бошлади. Бунга қуйидаги рақамлар ҳам исбот бўлиши мумкин: 15 март куни камералар 8 мингта ЙҲҚ бузилишини қайд қилган бўлса, 22 март куни — 2 мингта "қизил чироққа ўтиш" ва "тезликни ошириш" ҳолатлари қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан