Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримов ҳаёти учун курашган врач раҳбарликдан олиниши мумкин
25.03.2017 19:05,  
8

Россия Давлат Думаси мамлакатдаги энг номдор тиббиёт марказларини раҳбарсиз қолдириши мумкин, деб хабар қилди РИА Новости. Улар орасида машҳур кардио-жарроҳ Лео Бокерия ҳам борлиги айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти оғир бетоб бўлганида, Россиялик мутахассисларнинг бир гуруҳи бир неча кун давомида Ислом Каримов ҳаёти учун курашган. Ўшанда Ўзбекистонга икки гуруҳ мутахассислар юборилган, улардан бири — машҳур жарроҳ Лео Бокерия бошчилигидаги кардиохирурглар жамоаси бўлган.

РИА Новостининг ёзишича, айни вақтда Россия Давлат Думасига "тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун" раҳбарлик қилиш ёши 65 ёшгача этиб белгилаш тўғрисида янги қонун лойиҳаси киритилган.

Бу ерда гап давлат ва шаҳар касалхоналари тўғрисидагина эмас, балки мамлакатнинг энг олд тиббиёт марказлари ҳақида ҳам бормоқда.

Россия Меҳнат кодексига ўзгартириш киритмоқчи бўлган депутатлар "Единая Россия" аъзолари эканлиги қўшимча қилинган. Айни вақтдам ушбу янгилик мамлакатнинг тиббиёт соҳасидаги энг олд мутахассислари томонидан кескин танқид қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан