Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги барча деҳқон бозорлари замонавий мажмуаларга айлантирилади
28.03.2017 20:47,  
21

Деҳқон бозорларининг меъморий қиёфасини яхшилаш ва замонавий савдо-бозор инфратузилмасини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон президентининг "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, деҳқон бозорларини реконструкция қилиш мақсадида бозорлар сони ва улар эгаллаб турган майдонлар мақбуллаштирилади ҳамда бозорлар ҳудудида мижозларга сифатли сервис хизмати кўрсатишни ташкил этган ҳолда озиқ-овқат ва истеъмол товарлари билан савдо қилишга мўлжалланган тўрт типдаги гипермаркет, супермаркет ва минимаркетлар кўринишидаги, шунингдек, уларга туташ майдонларда барпо этиладиган сэндвич-панеллардан кенг фойдаланилган енгил конструкцияли, вақтинчалик йиғма павильонлардан иборат замонавий савдо мажмуалари қурилади.

Республиканинг қишлоқ туманларидаги деҳқон бозорлари ҳудудида ташкил этиладиган савдо мажмуалари қурилиши, улар ҳудудини ободонлаштириш ва автотураргоҳлар ташкил қилишга Миллий банк маблағлари, йирик шаҳарлардаги деҳқон бозорлари ҳудудида ташкил этиладиган савдо мажмуалари қурилиши, улар ҳудудини ободонлаштириш ва автотураргоҳлар ташкил қилишга биринчи навбатда тадбиркорлар маблағлари ҳисобига, шу жумладан, тижорат банкларининг камида 5 йил муддатга бериладиган, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан оширилмайдиган ставка бўйича кредит маблағлари лойиҳаларни молиялаштириш манбалари деб ҳисобланади.

Республиканинг шаҳар ва туманларида фаолият кўрсатаётган деҳқон бозорлари ҳудудида қуриладиган савдо мажмуаларининг ёнида ташкил этиладиган сэндвич-панеллардан кенг фойдаланиладиган енгил конструкцияли савдо павильонларини ташкил этишда Миллий банк маблағларидан фойдаланилади.

2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб республика ҳудудларида 50 та ва ундан ортиқ савдо ўринлари мавжуд бўлган барча деҳқон бозорларида давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари томонидан йиғимнинг тўлиқлигини ҳар куни текширган ҳолда фақат банк тизими орқали бир марталик йиғимлар ундирилишининг автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиниши мажбурий тартибда жорий этилади.

Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб деҳқон бозорларига тегишли ҳудудда жойлашган автотўхташ жойлари мазкур бозорлар ихтиёрига ўтказилади. Автотўхташ жойларидан тушадиган пул тушумлари ҳисобидан бозорлар ва савдо комплексларнинг даромадлари ошади, бу эса бир вақтнинг ўзида бозорлар даромадларидан давлат бюджeтига ажратмалар ортишини таъминлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан