Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Республикасининг бир қатор кодексларига ўзгартишлар киритилди
29.03.2017 09:37,  
11

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сенаторлар таъкидлаганларидек, ушбу қонун суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштиришга ва эркинлаштиришга, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини оширишга, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Жиноят-ижроия кодексларига, «Судлар тўғрисида»ги ва «Прокуратура тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларда қамоққа олиш тарзидаги жиноий жазони бекор қилиш назарда тутилмоқда, шу билан бир вақтда жиноий жазолар тизимига озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо тури – «мажбурий жамоат ишлари» киритилмоқда. Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни қамоқда сақлаш муддати 72 соатдан 48 соатгача, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек, дастлабки тергов муддатлари 12 ойдан 7 ойгача қисқартирилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишга ва мурдани эксгумация қилишга санкциялар бериш ҳуқуқини прокуратурадан судларга бериш назарда тутилмоқда. Шундай қилиб, суд иши юритувида «Хабеас корпус» институтини қўллаш соҳаси кенгайтирилмоқда, жиноят жараёнида суд назорати роли ва аҳамияти кучайтирилмоқда. Қонунга мувофиқ судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад этишда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда суд томонидан қўшимча тергов ўтказиш учун жиноят ишини қайтариш институти бутунлай бекор қилинмоқда, суд текшируви жараёнида камчиликларни тўлдириш механизмлари қонун билан мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Қонунда фуқаролик ишлари бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилмоқда.

Қонун билан вилоят даражасидаги жиноий ва фуқаролик ишларини судлар томонидан кўриб чиқиш институтини бекор қилишни, назорат тартибида протест келтириш бўйича судларнинг тегишли раислари ва прокурорлари ваколатларини истисно этишни назарда тутувчи тегишли тузатишлар киритилди. Қонунда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқишга доир бир-бирини такрорловчи ваколатлари бекор қилинди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар.

Қонун билан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар лицензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тартибини соддалаштиришга ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш соҳасини ҳуқуқий тартибга солишда ноаниқликларни бартараф этишга қаратилганлигини таъкидладилар.

Масалан, тадбиркорлик фаолияти субъектларини рағбатлантириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш учун қонунда лицензиатлар ва тадбиркорлик субъектлари – фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга ҳамда айни бир ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларга эга юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда фақат битта лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш назарда тутилмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларида ушбу масалаларнинг тартибга солинмаганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқий ноаниқлик келтириб чиқарар ва лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи органлар томонидан субъектив талқин қилинишига сабаб бўларди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2016 йил 9 февралда қабул қилинган «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ қонун ҳужжатларига янги – «озиқ-овқат хавфсизлиги» тушунчаси киритилмоқда, бу соҳадаги ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ҳуқуқий механизмлар мустаҳкамланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан