Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди
7.04.2017 09:14,  
1937

6 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИVK)нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун МДҲ давлатлари делегациялари Тошкентга етиб келди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Хабар беришларича, Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сироджидин Аслов, Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов, Молдова ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири ўринбосари Лилиан Дарий, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги делегациялар Тошкентга етиб келган.

7 апрель куни очиладиган МДҲ ТИVK йиғилишида иштирокчи давлатларнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек барқарор ривожланишни таъминлашда кўп томонлама ҳамкорлигига оид 15 та масала муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан