Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Сурия ҳарбий базаларига ракета зарбаларини берди
7.04.2017 09:23,  
7

АҚШ президенти Доналд Трамп пайшанба куни Сурия авиабазаларига зарба бериш тўғрисида буйруқ берди.

“Бугун мен кимёвий ҳужум амалга оширилган Суриядаги авиабазани мўлжалга олиб ҳарбий зарба беришга буйруқ бердим”, деди Трамп Флорида штатида журналистлар қаршисида чиқишида. NBC хабарига кўра, Трампнинг буйруғи билан яна зарба берилиши мумкин.

АҚШ президенти барча маданиятли миллатларни Суриядаги қирғинга барҳам бериш йўлида бирлашишга даъват қилди.

Аввалроқ NBC ҳарбийлар орасидаги манбаларга асосланиб, АҚШ Қуролли кучлари Хомс провинциясидаги ҳарбий базага 50та ракета учирганини хабар қилган. Улар буни Идлиб провинциясидаги кимёвий ҳужумга жавоб сифатида талқин қилган. Барча ракеталар Tomahawk турига мансубдир

Fox News телеканалининг хабарига қараганда АҚШнинг икки кемаси ҳозир Ўртаер денгизининг шарқий қисмида турибди. Ушбу Porter ва Ross эсминецлари Aegis ракетадан мудофаа мажмуаси ва Tomahawk қанотли ракеталарига эгадир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан