Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Петербург теракти гумондори Акбар Жалилов аслида қандай одам эди?
9.04.2017 17:11,  
14

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги метрода содир бўлган теракт натижасида 14 киши қурбон бўлган эди. Уларнинг орасида Акбаржон Жалилов полиция томонидан худкуш террорчи деб тахмин қилинди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Акбар Жалилов аслида қандай одам эди? Наҳотки, унинг салбий оқимларга қўшилиб қолганини яқинлари сезмаган бўлса? Бу каби саволлар метрода юз берган портлашга бефарқ бўлмаган инсонларни қизиқтирган бўлса, ажаб эмас.

РБК нашри Акбарнинг укаси 17 ёшли Аҳрор Жалилов билан суҳбатлашди. Унинг маълум қилишича, 22 ёшли акаси 2011 йилдан бошлаб Россияда ишлаётган бўлган. 2017 йил февраль ойида уйига, Ўшга келган.
 
Бу маълумотни РБКнинг ИИВдаги манбаси ҳам тасдиқлади.

Акбаржоннинг уйи Ўн Адир кичик туманида жойлашган. У ерда қадимдан ўзбек миллатига мансуб аҳоли яшайди. Жалилов бу уйга 2009 йилда кўчиб келган.

“Акбар намоз ўқимаган, ҳеч қачон жума намозига чиқмаган. Февралда келганида ҳам унинг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай ўзгариш сезмадим”, деб ишонч билдирди Аҳрор.

Шунингдек, Акбарнинг холалари Сурайё ва Эркиной ҳамда ўқитувчиси Фотима Қодиржоновалар ҳам унинг динга алоқаси йўқлигини тасдиқлашди. Уйидан ҳам, компьютеридан ҳам бунга оид материаллар ва адабиётлар топилмаган. Ўқитувчиси уни синфдаги энг босиқ ўқувчи деб таърифлади. У ҳам, Жалиловнинг қариндошлари ҳам унинг бомба ясаганига ишонишмаяпти.

2011 йилда Акбар Петербургга келиб, автомобиль хизматлари шохобчасига ишга жойшлашади. Шу йили отаси унга 16 ёшга тўлгани учун фуқароликни расмийлаштириш учун Россияга келади ва ўғлига ёрдам беради.

Акбар ҳар йил ишидан меҳнат таътили олиб, уйига келиб турган. Яқинлари билан телефон орқали мунтазам алоқа қилган. Бироқ 2015 ва 2016 йилларда бу анъанани бузган. Укаси бу ҳақда шундай деди: “Жорий йил февралида келганида мен ундан “Шунча вақт қаерда эдинг?” деб сўрадим. Акбар Россия армиясида хизмат қилганини айтди”.

Бироқ қариндошларидан унинг армияда хизмат қилгани тасвирланган расм ҳам, қайси қисмда хизматни ўтагани ҳақида маълумот ҳам йўқ.

Укасининг сўзларига кўра, Акбар бу йил отасининг уйида қурилиш қилишни ва уйига бутунлай қайтиб, уйланишни режалаштирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан