Бугун Мисрнинг Танта шаҳридаги черковда содир бўлган кучли портлаш оқибатида 30 киш қурбон бўлди 70 киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Ёши 30-35 лар атрофида, жигарранг пиджак, галстук ва қора туфли кийган киши черков ичига кириб, ибодат қилаётганларнинг биринчи қаторигача етиб борган ва худкушлар камарини ишга туширган", — дейилган хабарда.
Миср полицияси хабарига кўра, бугун Танта шаҳри полиция бўлими олдида ҳам яна бир портлаш содир бўлган.