Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миср черковида иккинчи теракт содир бўлди
9.04.2017 18:09,  
6

Мисрнинг Танта шаҳридаги коптлар черковида юз берган терактдан бир неча соат ўтиб, Александрия шаҳридаги черков дарвозаси яқинида портлаш содир этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Портлаш оқибатида полициячи ҳалок бўлди. Яна 3 нафар полиция ходими ва шунча фуқаро жароҳат олди.

Полициячи черковга киришга уринган худкушни қўлга олиш чоғида ҳалок бўлгани билдирилмоқда. Террорчи ўзини дарвоза олдида портлатишга мажбур бўлган.

ОАВга кўра, черковда копт черкови патриархи Теодор Иккинчи бўлган, бироқ у жабрланмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан