Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Кореядаги парадда янгича қитъалараро баллистик ракеталар намойиш этилди (фото)
15.04.2017 19:01,  
13

Корея Халқ Демократик Республикасида Ким Ил Сонг таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан йирик ҳарбий парад бўлиб ўтди. Al Jazeerа телеканали хабар беришича, парадда узоқ масофага учадиган ва сувости кемаларида ишлатиладиган янги ракеталар ҳам намойиш этилган.

Пойтахт Пхеняндаги парад ўтказилган майдонда Ким Жон Ин минглаб аскарларнинг ҳарбий маршини шахсан кузатган. Қуроллар бўйича мутахассислар фикрича, парадда қитъалараро баллистик ракеталар ҳам намойиш қилинган.

Бундан ташқари, сувости кемалари жиҳозланадиган Пуккуксонг ракеталари ҳам парадда ҳарбий парадда иштирок этган. Мазкур ракета минг километрдан узоқ масофани нишонга олишга қодир бўлиб, Шимолий Корея бундай қудратли қуролни илк бор омма олдига олиб чиқмоқда.

Мутахассислар қудратли ракеталарни ишлаб чиқариш ҳали бошланмагани, КХДР ўз қудратини кўрсатиб қўйиш учун уларни олдиндан намойиш қилаётганини айтишмоқда. Ҳарбий парадга қараб туриб, Шимолий Корея сувости кемаларини ракеталар билан жиҳозлаш режасига алоҳида урғу бераётганини тахмин қилиш мумкин. 

Al Jazeera​нинг Сеулдаги мухбири Крейг Лисоннинг фикрича, шанба куни ўтказилган парад ҳозиргача ўтказилган парадлар ичида энг йириги бўлган. Шимолий Кореяда Ким Ил Сонгнинг туғилган куни ҳар йили «Қуёш куни» сифатида ҳарбий парад билан нишонланади.

Ким Жон Ин янги йил байрами муносабати билан қилган чиқишида мамлакатнинг қитъалараро баллистик ракеталар синови сўнгги босқичга кирганини эълон қилган эди. Сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар КХДРнинг атом ишлаб чиқариш заводида янги ядровий синов учун тайёргарлик кўрилаётганидан дарак берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан