Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навбатдаги шармандалик: Тошкентлик куёвнинг "ўзгача" тўй кортежи
17.04.2017 11:41,  
18

Шу кунларда Тошкент шаҳрида ғаройиб бир воқеа рўй берди — куёв бола келинни олиб кетиш учун 10та оғир юк машинасидан иборат кортежда келди.

Ўзбекистонлик куёв бола ва уларнинг жўралари хаёлга келмаган ҳатти-ҳаракатларга ўчлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу пайтга қадар куёвлар келинни олиб кетиш учун қандай кортежларда келмаган дейсиз — "Мерседес Гелендваген"лар, "Порше"лар, "Феррари"лар, "Лимузин"лардан иборат қимматбаҳо кортежларга гувоҳ бўлган эдик. Ҳатто, отлиқ куёвжўралар куршовида келган "шаҳзодалар" ҳам бўлган эди улар орасида.

Аммо оғир юк машиналаридан иборат кортежга пойтахт аҳолиси биринчи бор дуч келди.

Бу ҳақда "Водители Ташкента" гуруҳи аъзоларидан бири ҳикоя қилган.

"Нима учун бизларнинг одамларимиз мана шунақа томошалар кўрсатишга устамон бўладилар-а? Кимга қарама, пул йўқ, иш йўқлигидан, маош камлигидан нолиган. Мана шунақа тўйларни ташкиллаштиришга улар пулни қаердан олишар экан?", — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан