Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Кореяда қандай соч турмакларига рухсат борлигини биласизми? (фото)
18.04.2017 18:55,  
210

Финляндиялик журналист Мика Макелайнен КХДРда рухсат берилган соч турмакларини суратга олиб, бу расмларни ўзининг Твиттердаги саҳифасида жойлади.

Макелайненнинг таъкидига кўра, Шимолий корея сартарошхоналарида эркаклар ва аёллар соч турмагининг 15тадан вариантларига рухсат берилган, холос. Ундан ташқари, сартарошхоналарда соч бўяш бўйича хизматлар умуман мавжуд эмас.

Пхеньянга сафари давомида журналистнинг ўзи ҳам имижини ўзгартиришга қарор қилган. Макелайнен сартарошдан сочини маҳаллий аҳоли ўртасида энг оммабоп имижда олишни сўраган. Журналистнинг ҳайратига бу соч турмаги — КХДР етакчиси Ким Жонг Инникига зинҳор ўхшамаган.

2015 йилда ОАВлар Шимолий Кореядаги мактаб ўқувчилари ва талабалар мамлакат етакчиси соч услубида соч олдиришга мажбур этилаётгани ҳақида бонг урган эди. Қизларга эса ўз сочларини етакчининг рафиқаси — Ли Соль Чунинг ўхшатиб турмаклаб юриш маслаҳат берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан