Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина президенти Трампдан Россияга қарши санкцияларни сақлаб туришни сўради
20.04.2017 11:19,  
2237

Пётр Порошенко ғарб давлатлари эътиборини яна бир бор Россиянинг Украинага қилган тажовузига қаратди. Guardian нашри тарқатган хабарга кўра, Украина раҳбари Лондонга қилган сафари чоғида Россияга қарши санкциялар бекор қилиш бўйича чақирувларга муносабат билдирган.

Порошенконинг фикрича, Россияга қарши санкциялар Путинни музокаралар столида ушлаб туришга ёрдам беради ва Марказий Европани Россия танкларидан сақлаб туради. Президент ғарб давлатларини Украинани қўллаб-қувватлаётгани учун олқишлаган ва Россиянинг ғарб давлатлари Украина учун курашмаслиги ҳақидаги иддаолари пучга чиққани маълум қилган.

«Россияга қарши санкциялар қатъий туриши керак. Санкциялар ҳеч нарса олиб келмайди деб ўйловчиларга ишонманглар. Бу Россияни музокаралар столид ушлаб туришнинг ягона чораси. Агар санкциялар ва янги туғилган Украина армияси бўлмаганда, Россия танклари Европа ичкарисига кириб борган бўларди. Путин Украинадаги кампаниясини жазосиз қоладигандек бошлаганди. Энди эса санкциялар туфайли иккиланиб қолди», – деб айтган Украина раҳбари британиялик сиёсатчилар билан учрашувда.

Порошенко ўтган ҳафтада АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан жуда яхши музокара олиб боргани ва Доналд Трамп ҳукумати Россиянинг тажовузидан ҳимоя қилиш учун Украинани қўллаб-қувватлашда собит эканлигига ишонч ҳосил қилганини маълум қилган.

АҚШда янги ҳукуматнинг иш бошлаши Украинани ташвишга солиб қўйган эди. Кўпчилик Трамп Россияга қарши санкцияларни бекор қилишини кутган, АҚШ давлат котиби эса санкцияларни олиб ташлаш масаласида оғиз очган эди. Аммо Украина президентининг айтишича, АҚШ ҳукумати Украина можаросининг асл сабабларини тушуниб етган. Порошенкога кўра, Доналд Трамп маъмурияти санкцияларни сақлаб туриш борасида Украина билан ҳамфикр бўлиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан