Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент бозорларидаги қулупнай нархлари эълон қилинди
22.04.2017 11:32,  
80

Айтишларича, қулупнай сотиб олишга ҳали эрта экан: ҳам қиммат, ҳам унчалик мазали эмас. Лекин одам жуда истаса, татиб кўриши мумкин. Ушбу мавсумда қулупнай расталарига тушганлар, Sof.uz муҳбири билан дастлабки таассуротларини ўртоқлашди.

− Чорсуда эса қулупнай нархи 45 минг сўм.

− Бугун 25 минг сўмга Чарли навли қулупнай сотиб олдим. Мазаси аранг сезилади. Ҳали эрта экан.

− Чилонзор метроси яқинида қулупнай нархи 28 минг сўм. Таъми умуман йўқ. Ҳали эрта.

− Кеча Фарҳод бозоридан 30 минг сўмга сотиб олдим: мазали, ширин.

− Олой бозорида 60 минг сўм: сараланган ва жуда мазали.

− ТТЗ бозорида 20−32 минг сўм.

− Юнусобод бозорида 20 минг сўм. Бироқ сотиб олмадик, ишонч йўқ.

− Бугун огоҳлантиришди, олмаслик керак экан. Танишим инфекция бўлимида ишлайди, иккита овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилибди.

− Роҳат айланма йўли яқинида 40−50 минг сўм

Ҳамма севиб истеъмол қилувчи қулупнай Тошкент бозорларида бир килограмм нархи 20 мингдан 120 минг сўмгача деб баҳоланмоқда. Бу унинг сифати ва ўлчамига боғлиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан