КХДР Вонсан порти ҳудудида йирик артиллерия машқларини ўтказди, деб хабар бермоқда Ренхап агентлиги.
Агентликнинг маълум қилишича, Шимолий Корея миллий армияси ташкил этилганлигининг 85 йиллигини ана шу тарзда нишонлади. Машқларда мамлакат раҳбари Ким Жонг Ин ҳам қатнашгани тахмин қилинмоқда.
Япония, АҚШ ва Жанубий Корея делегациялари раҳбарлари эса Токиода учрашиб, Пхеньянга босим ўтказиш ҳақида келишиб олишди. АҚШ давлат департаментининг КХДР масалалари бўйича махсус вакили Жозеф Юннинг таъкидлашича, Шимолий Корея ҳозирча мулоқотга тайёр эмас.
Апрель ойи бошида КХДРнинг баллистик ракета учириши АҚШнинг кескин эътирозларига сабаб бўлди. Корея яримороли томон "Карл Винсон" атом авиаташувчиси етакчилигида зарба берувчи гуруҳ жўнатилди.
"Карл Винсон" авиаташувчиси бортида етмишга яқин ҳарбий самолёт ва вертолётлар жойлашган. Гуруҳдан у билан биргаликда Lake Champlain ракета крейсери ҳамда Michael Murphy ва Wayne E. Meyer эсминецлари ўрин олган.