Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ҳайкал Тошкент марказига қайта кўчирилади
30.04.2017 11:26,  
20

Иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллатларга тегишли 15 нафар етим болаларни ўз паноҳи остига олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласига аталган ҳайкал Тошкент марказига қайта кўчирилади, дея хабар бермоқда «Дарё» Республика халқаро маданият марказига таяниб.

Халқлар дўстлиги монументи илгари шу номли майдонга ўрнатилган эди, 2008 йилда эса у Тошкентнинг чекка қисмига кўчирилган. Аммо энди ҳайкални яна шаҳарнинг марказий қисмига келтириш режалаштирилмоқда.

Республика халқаро маданият маркази маълум қилишича, Шомаҳмудовлар оиласига аталган ёдгорликни кўчириш масаласи йил бошидан буён кўриб чиқилмоқда. Уни айнан қаерга жойлаштириш ҳақида бир нечта таклифлар билдирилган.

Ҳайкални кўчириш ҳақидаги ҳукумат буйруғи аллақачон чиқарилган. Республика халқаро маданият маркази раҳбарияти ёдгорлик Дўстлик боғи (аввалги Бобур боғи)га ўрнатилишига умид қилмоқда. Нашр эслатишича, боғ яқинида Республика халқаро маданият марказининг янги биноси жойлашган, боғнинг ўзида эса маданият марказларининг тадбирлари ўтказилади.

Нашр маълумот ўрнида қайд этишича, Шомаҳмудовлар оиласи тарихи Раҳмат Файзийнинг «Ҳазрати инсон» романи ва режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг «Сен етим эмассан» фильми учун асос бўлган. Асраб олинган болалар орасида рус, беларус, молдаван, яҳудий, латиш, қозоқ, немис ва татарлар бўлган.

Халқлар дўстлиги монументи Тошкентда 1982 йилда ўрнатилган. Унинг муаллифлари — ҳайкалтарош Д.Б. Рябичев ва архитекторлар Л.Т. Адамов, С.Р. Одилов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан