Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия чегарасига яқинлашган разведкачи самолёт мобил дастурлар ёрдамида аниқланди
30.04.2017 18:09,  
1

Британиянинг энг замонавий Rivet Joint разведкачи-самолёти Россиянинг Калининграддаги ҳарбий-денгиз базаси ҳимоя тизимлари ҳақида разведка маълумотларини тўплаш мақсадида Болтиқ денгизи устидан учаётганда Flightradar24 мобиль дастури ёрдамида минглаб фойдаланувчилар томондан пайқалди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Нашрга кўра, RC-135W Rivet Joint парвозидан кўзда тутилган мақсади Россия ҳарбий-денгиз базаси ҳақида маълумот тўплаш бўлган. Бироқ миссия фош этилди — юз минглаб киши 8 километр баландликда Россия чегараларига яқинлашиб келаётган энг замонавий самолётни кузатиб борди.

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган скриншотларда RRR7220 борт рақамига эга бўлган ҳаво кемаси Калининграддан 100 километр берида эканлигини кўриш мумкин.

Аввалроқ НАТОнинг 3 та самолёти Россия чегаралари олдида: Қора, Баренц ва Болтиқ денгизи устида разведка парвозларини амалга оширгани маълум қилинганди. Калининграддаги вазиятни AWACS авиациясининг узоқ радиолокацион аниқлаш самолёти кузатган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан