Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонлик инвесторлар Ўзбекистон иқтисодиётига кўз тикишмоқда
2.05.2017 18:31,  
3

28-29 май кунлари Ҳиндистон савдо вазири Нирмала Ситҳараман бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақида India Times​ нашри хабар бермоқда.

Ҳиндистон делегацияси икки мамлакат ўртасидаги савдо, иқтисодий, илмий ва техник ҳамкорликни кучайтириш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги музокараларини ўтказиш учун ташриф буюрмоқда. Ташриф доирасида Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ишбилармонлари иштирокида қўшма бизнес форум ҳам ўтказилади.

Indian Times нашри Ҳиндистон ишбилармонларининг мазкур ташрифдан кўп нарса кутаётгани ҳақида ёзмоқда. Нашр Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳинд инвесторлари учун ишончли бозорга айланаётганини эътироф этган. Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳиндистонлик инвесторлар учун турли соҳаларда чексиз имкониятлар мавжуд.

Хориж инвестициясини жалб қилиш, инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда улкан иқтисодий ва инветициявий потенциалдан самарали фойдаланиш учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони асосида бир қатор эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил қилингани алоҳида эътироф этилган. Жумладан, ҳиндистонликлар «Навоий» эркин иқтисодий ҳудудида яратилган имкониятларни юқори баҳолашмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати вакилларига кўра, Ўзбекистон расмийлари ҳиндистонлик инвесторлар учун энг қулай инвестиция муҳити яратишга тайёрлигини билдирган. Навоийда солиқ, валюта, божхона, хорижликларнинг кириб-чиқиши учун соддалаштирлиган виза тартиблари ҳамда инфратузилма, транспорт имкониятлари, меҳнат хавфсизлиги ва қулай яшаш шароитлари кафолатлангани ҳиндистонликларни ўзига жалб қилмоқда.

Ўзбекистон компаниялари Ҳиндистондаги ҳамкорлари билан нанотехнологиялар, фармацевтика, текстиль, ахборот ва коммуникация технологиялари, муқобил энергия ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш истагини билдирмоқда.

Ҳиндистон делегациясининг ташрифига тайёргарлик доирасида 28 апрел куни Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонасида «Ҳиндистон-МДҲ» савдо бирлашмаси билан қўшма интеражтив йиғилиш бўлиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан