Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мьянма ҳукумати БМТ комиссиясига мусулмонларга қарши геноцидни тафтиш қилишга рухсат бермади
3.05.2017 16:01,  
3045

Мьянма канцлери Аунг Сан Суу Чи мамлакатда мусулмон роҳинжаларга қарши амалга оширилган жиноятларни ўрганиш учун комиссия ташкил қилиш ҳақидаги БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши қарорига қарши чиқди. Guardian хабарига кўра, Аунг Сан Суу Чи бу ҳақида сешанба куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Федерика Могерини билан Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида маълум қилган.

Шу йилнинг февраль ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Мьянмада истиқомат қиладиган роҳинжаларга қарши ғайриинсоний жиноятлар ҳақидаги ҳисоботини эълон қилган эди. БМТ расмийлари Мьянма аскарлари томонидан роҳинжаларга қарши қилинган қийноқларни инсониятга қарши жиноятлар, геноцид ва этник тозалашга (қирғин) тенглаштирган ва Мьянмага махсус тергов комиссияси жўнатиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Мьянма ҳукумати мусулмонларни ўлдириш, зўрлаш ва қийноққа солиш бўйича қўйилгн барча айбловларни рад этган. Ҳукумат раҳбари бўлган Аунг Сан Суу Чи БМТ тергов гуруҳининг тафтиш ўтказишига рухсат бермаслигини эълон қиларкан, БМТ резолюцияси мамлакатдаги миллий ва диний низоларни ҳал қилишга ёрдам бермаслигини таъкидлаган.

1991 йилда Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олган Аунг Сан Суу Чи ўз Мьянмада ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган исёнчиларга қарши ҳарбий амалиётлар туфайли мингдан зиёд мусулмонлар қатл қилинганини тан олмай келмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар туфайли 75 минг мусулмон роҳинжалар Бангладешга қочиб ўтишга мажбур бўлган, ўн минглаб одамлар уйидан ҳайдаб чиқарилган. Мьянма аскарлари аёлларнинг номусига тегиш, қаршилик қилган эркакларни ўлдириш ва қишлоқларга ўт қўйишда айбланган.

Мьянмада роҳинжа миллатига мансуб бир миллиондан зиёд мусулмонлар истиқомат қилади. Уларга мамлакат фуқаролиги берилмайди. Роҳинжалар таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бир жойдан иккинчи жойда кўчиб ўтиш каби инсоний ҳуқуқлардан маҳрум қилинган. 2012 йилда буддавийлар томонидан уюштирилган қирғинда юзлаб мусулмонлар қатл қилинган, 120 мингдна ортиқ роҳинжалар қочқинга айланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан