Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея Сариқ денгизда сунъий ороллар барпо қилмоқда
6.05.2017 12:37,  
6

Сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар КХДРнинг “Соҳе” космодроми яқинида сунъий ороллар қурилаётганидан дарак бермоқда, деб ёзади Independent​ нашри.

Сўнгги бир неча неча йил давомида қурилаётган сунъий оролларда бинолар, бетонланган янги майдонлар ва кенг йўллар пайдо бўлгани қайд этилган. Сунъий ороллар Шимолий Кореянинг қирғоқларига махсус кўприклар ёрдамида туташтирилган. Таҳлилчилар янги қурилган оролдан ракета учириладиган майдон ёки ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўрнатиладиган ҳарбий база сифатида фойдаланиш мақсад қилинганини тахмин қилишмоқда.

“Соҳе” космодроми сунъий йўлдошларни учириш учун хизмат қилувчи асосий ҳарбий базалардан бири ҳисобланади. Сўнгги пайтларда у ерда қитъалараро баллистик ракеталарнинг двигательлари синовдан ўтказилмоқда.

Дипломат нашрида эълон қилинган таҳлилий мақолада далиллар камлиги боис сунъий йўлдош тасвирларидан аниқ хулосалар чиқариш қийинлигини таъкидланган. Муаллифлар янги ҳарбий базага ҳужумкор ракеталар жойлаштирилиши эҳтимоли камлигини айтишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан