Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади
18.05.2017 12:07,  
11

Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади, йилига жами 800 мингдан ортиқ киши ўз ҳаётига нуқта қўяди. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ўз жонига қасд қилиш олдини олиш бўйича биринчи маърузасида айтилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, ўн йиллик тадқиқот натижаларига кўра, ушбу муаммо дунёнинг барча минтақаларида учраши ва барча ёш гуруҳларида қайд этилиши аниқланган.

Сайёрадаги ўз жонига қасд қилишларнинг учдан икки қисми паст ва ўртача даромадли мамлакатларда содир бўлади. Жаҳонда 15—29 ёшли йигит-қизларнинг ўлими сабаблари ичида ўз ҳаётига қасд қилиш иккинчи ўринда туради.

Бу соҳадаги рискнинг асосий омиллари сифатида руҳиятнинг бузилиши, спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, молиявий муаммолар, сурункали касалликлар тилга олинади.

Бундан ташқари, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва зарур ёрдамга эга бўлишдаги қийинчиликлар, ўзини ўлдириш учун керакли воситаларни осонгина қўлга киритиш имконияти, суицид ҳолларидан шов-шув келтириб чиқарадиган ОАВлар ҳам худкушлик рискини оширади. Бошқа рисклар орасида уруш ва ночорлик тилга олинган.

Анча бой мамлакатларда эркаклар худкушлиги аёлларникига нисбатан уч марта кўпроқ содир бўлади. Ўртача ва паст даромадли мамлакатларда эса эркаклар орасидаги суицид 1,5 баробар кўпроқ учрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан