Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Атамбаевнинг вориси ким бўлиши ойдинлашди
18.05.2017 16:05,  
1

Қирғизистон Социал-демократик партияси ноябрь ойида бўлиб ўтажак президентлик сайловига бош вазир Сооронбай Жээнбеков номзодини илгари сурди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Сооронбай Жеэнбековни сайловда номзод сифатида кўрсатиш ҳақидаги қарор чоршанба куни Социал-демократик партия томонидан қабул қилинган. Партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари Иса Омуркуловнинг айтишича, Жээнбековнинг номзоди тез орада партиянинг республика қурултойида кўриб чиқилиб, расман тасдиқланиши кутилмоқда.

Социал-демократлар партияси 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, Қирғизистондаги энг обрўли партиялардан бири ҳисобланади. Партия Қирғизистон парламентида энг кўп ўринни эгаллайди. 2011 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Алмазбек Атамбаев ҳам шу партия аъзоси ҳисобланади.

Қирғизистон конституциясига кўра бир шахс фақат бир мартаа президентликка сайланиши мумкин. Шунга мувофиқ, Алмазбек Атамбаев бўлажак сайловда ўз номзодини қўя олмайди. 58 ёшли Жеэнбеков бир йилдан бери бош вазир лавозимида ишламоқда. Бундан аввал қишлоқ хўжалиги вазири ва Ўш вилояти губернатори вазифаларида ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан