Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентликлар ҳайратда: 30 даража иссиқдан кейин шаҳарда дўл ёғди
19.05.2017 10:31,  
18

Бу йил Ўзбекистон пойтахтида илгарилари ҳеч кузатилмаган об-ҳаво ўзгаришлари рўй бермоқда. Аммо куни кеча рўй берган воқеа аксарият тошкентликларни қаттиқ ҳайратга солди.

Кеча кечқурун пойтахтда дўл ёғиб ўтган. Энг қизиғи, об-ҳаво шароитининг кетма-кет ўзгариши рўй берганида. Масалан, эрталабдан шаррос ёмғир қуйган бўлса, кундузи 30 даража қиздирган, кечқурун эса яна ёмғир қуйган ва дўл ёғиб берган. Айрим дўл доналари бир сантиметрдан катта бўлганлиги таъкидланмоқда.

Дўл унчалик кўп вақт ёғмаган. Аммо шундай бўлсада, айрим кўчаларда каттагина кўлмаклар ҳосил бўлган ва бу ҳолат ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдирган.

Дўл ёғиб ўтиши ҳодисасига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида фикр билдирганлар ҳам топилди. Аксарият одамлар бу ер Тошкентми ёки Новосибирск, деб ёзишган бўлса, қолганлари наҳотки жазирама бекор қилинди, дея савол беришган.

Айтганча, "Ўзгидромет" маълумотларига кўра, ёз бекор қилингани йўқ. Ёмғирли кунлар ўрнини жазирама эгаллаши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан