Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги йўл туннелида "Lacetti" машинаси ёниб кетди
19.05.2017 12:19,  
6

Тошкент шаҳрида 18 май куни кечқурун Ганга кўпригидан тушиб, Тошкент цирки остидан ўтувчи ва Бунёдкор кўчасига олиб чиқувчи ер ости йўлида "Lacetti" автомобили ёниб кетган.

Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" жамоатчилик гуруҳидаги постлардан бирида, шунингдек, "Telegram" мессенжеридаги турли каналларда хабар берилди.

Автомашинанинг ёниши сабабли ер ости йўлида автомашиналарнинг улкан тирбандлиги ҳосил бўлган.

Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан хабар қилишларича, ёнғинни ўчириш учун иккита ўт ўчириш автомобили сафарбар қилинган.

Ижтимойи тармоқдаги фойдаланувчилар ушбу ходиса бўйича қуйидаги фикрларни билдиришмоқда:

"Lacetti 1.8 автомобили ёнди, эгаси тирик, ёнғин сабаби — машина капоти остидаги электр симларида қисқа туташув юз берган, бу қисқа туташув қўлбола ўрнатилган мусиқий марказ симларидан бўлиш мумкин, чунки машина юкхонасида самбуфер кўзга ташланиб турибди. Автомобиль эгаси ёнғинни ўт ўчириш мосламаси билан ўчиришни уддалай олмагач, ҳавони тозаловчи восита ҳам сепиб кўрди. Ҳайдовчилар ўз автомобилида шунчаки техник кўрик (ТО) учун эмас, ишончли ўт ўчириш мосламаси олиб юриш керак" — деб изоҳ қолдирди Ёдгорбек Бўрибоев.

"Фотода 50 та автомашина, кўпчилик махсус автомашиналар йўлни бўшатиб беришмаган, ўз машиналарни четга олишмаган? Кўпчилик ҳайдовчи жойини ташлаб кетишган? Ҳеч бир машина орқага ҳаракат қилмаяпти? ГАИ қаерга қараяпти? Қандай хавфсизлик ҳақида гап кетиши мумкин? Кечирасиз, мен бундай ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномаларни уч йилга олиб қўяр эдим. Сизлар қутқарувчилар эмас!" — деб қўшимча изоҳ қолдирди Александр Оспанов.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли ушбу ҳодиса зудлик билан бартараф этилди.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаган. Автомобилнинг бошқарган эркакка бош мия соҳаси ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, бош мия жароҳати, бош мия тепа соҳаси, бош мия тепа соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда алангадан ўнг билак соҳаси куйиши ташхиси қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан