Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳасан Руҳоний Эрон президенти этиб қайта сайланди
20.05.2017 16:16,  
9

Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний 57 фоиз овоз тўплаб иккинчи муддатга қайта сайланди, деб маълум қилди Эрон ИИВ раҳбари Абдулрезо Раҳмоний Фазлий барча овозлар ҳисоблаб бўлинганидан сўнг. 

"Сизларга тақдим этиладиган маълумотларни якуний деб аташ мумкин: овозлар сони 41 220 131, Руҳоний 23 549 616 ёки 57 фоиз овоз олган ва Эроннинг азиз халқи томонидан мамлакат президенти сайланди", — деди Фазлий.

Руҳонийдан ташқари, президентлик лавозимига яна уч киши даъвогарлик қилганди. Унинг асосий рақиби оятулло Иброҳий Раисий 38 фоиз (15,7 миллион овоз) олган.

Собиқ вице-президент Мустафо Ҳошимий-Таба учун 400 минг, консерваторлар номзоди Мустафо Оға-Мирсалим учун 215 минг сайловчи овоз берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан