Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Араб-мусулмон мамлакатлари саммити: асосий мавзу - терроризмга қарши кураш
22.05.2017 11:22,  
20

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча  21 май куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди.  

Ушбу халқаро саммитнинг асосий мақсади – экстремизм ва терроризмга қарши кураш, бағрикенглик ғояларини илгари суриши, давлатлараро хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.  

Саммитда сўзга чиққан Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол-Сауд форум иштирокчиларини қутлар экан, уларнинг иштироки саммит нуфузини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ўзбекистонда ҳам ўз ҳудудида, Ўрта Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш учун  Мустақиллик йилларида улкан ишлар амалга оширилди. Ушбу ўринда Ўзбекистон биринчи президенти томонидан таклиф қилинган, Марказий Осиёни ядро қуролидан ҳоли ҳудуд деб эълон қилиш, Террорчиликка қарши кураш бўйича халқаро марказ ташкил этиш ташаббусларини эсга олиш ўринли бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистонда бугунги кунда хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалаларига давлат ва президент томонидан катта эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон айни пайтда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилмоқда. 2016-йилда Тошкент бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти кенгашида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, террорчиликка қарши кураш учун барча ислом мамлакатларида маърифат ва таълим даражасини оширишни таклиф қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан