21 яшар меҳнат муҳожири 2017 йилнинг 1 май куни Петербургда яшовчи 5 ёшли болага жинсий тажовуз қилганликда айбланмоқда.
Муҳожир йигит байрамни нишонлаш учун Костюшко кўчасидаги танишиникига меҳмонга келган. У, ҳозирча, аниқлаштирилмаган вазиятда уй бекасининг 5 яшар ўғлига жинсий тажовузни амалга оширган.
Номаълум сабабга кўра, аёл педофил-гастарбайтер устидан полицияга орадан 18 кун ўтгач, яъни 19 май куни шикоят қилган. Шундан сўнг муҳожир ҳибсга олинган. Айни вақтда у ҳибсда ушланмоқда.
Тергов органлари жиноятнинг барча икир-чикирларини ўрганмоқда.