Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Банк Бошқарув Раиси Файзулло Муллажонов вафот этди
23.05.2017 21:30,  
9

Сайтимиз манбалари етказган хабарларга кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарув Раиси Файзулло Муллажонов бугун 23 май куни вафот этган. 

Манбаларнинг билдиришича, марҳум охирги йилларда бетоб эди, унинг ўлими шу хасталик туфайли рўй берган.

Муллажонов Файзулло Мақсуджонович 1950 йилда Сирдарё вилоятида таваллуд топган. 1971 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини “Молия ва кредит” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1991 йилдан бери Марказий Банк раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон ҳукуматида энг кўп вақт бўлган яна бир давлат арбоби Бўритош Мустафоев 68 ёшида хасталик туфайли оламдан кўз юмганди.

Sof.uz сайти марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан