Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўзини ўлдиришга ундаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
26.05.2017 16:51,  
18

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун жавобгарлик белгилаш бўйича Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқди. Бу ҳақда парламент палатаси матбуот хизмати хабар берди.

"Қонунчилик палатаси томонидан Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига киритилган", дейилган хабарда.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, қонун талабларига асосан Ўзбекистон Жиноят кодексига қўшимча модда киритилиб, ўзини-ўзи ўлдиришга ундаганлик, яъни кўндириш, алдаш ёки бошқа йўл билан ўзга шахсда ўзини ўзи ўлдириш ҳиссини уйғотиш натижасида шахс ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзига суиқасд қилган бўлса икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳаракатларни вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилса — етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан