Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик қорилар Россия масжидларида таровиҳ намозларини ўқиб беришади
27.05.2017 10:20,  
12

Бу йил ҳам ўтган йилларда бўлгани каби бир қатор қориларимиз жорий йил Рамазон ойида таровиҳ намозларини ўқиб бериш учун Россия Федерациясига жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайти.

Россия мусулмонлари диний жамияти таклифига биноан 26 май куни Чилонзор тумани бош имом-хатиби Ҳусниддин Абдукаримов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ходими Фаррух Худойбердиев, Дин ишлари бўйича қўмита Таълим бўлими ходими Миродил Хайдаров, Шайхонтоҳур тумани "Дорус-Салом" масжид ноиб-имоми Ислом Убайдуллаев, Чилонзор тумани "Қатортол" масжиди имом-хатиби Аброр Алимов ва Яшнобод тумани "Али ибн Абу Толиб" масжиди ноиб-имоми Нурилла Мирсодиқов Москва шаҳрига сафарга отланди.

Қориларимиз муборак ой давомида Россия Федерацияси шаҳарларида мусулмонларга таровиҳ намозларида хатми Қуръон ўқиб берадилар.

Шунингдек, сафар давомида улар Россия Федерацияси шаҳарларида ташкил этиладиган диний маросимларда иштирок этишлари кутиляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан