Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини учувчисиз учиш қурилмалари билан таъминлайди
28.05.2017 11:13,  
17

Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида йил охирига қадар учувчисиз учиш қурилмалари баталёни шакллантирилади, дея хабар қилади марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Владимир Зарудницкийга асосланиб Интерфакс.

Зарудницкий қурилмалар сонига аниқлик киритмади, бироқ улар «Орлан» ва «Элерон» комплексларининг замонавий модификацияси эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, ҳарбий база «Ураган» ялпи ўт очиш реактив тизимлари дивизионига ҳам эга бўлди. Мазкур тизим тоғ ҳудуди шароитида 35 километгача масофада марраларни самарали нишонга олиш имконини беради.

Расмий маълумотларга кўра, 201-ҳарбий база Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий объекти ҳисобланади. Унинг бўлим ва бўлинмалари Душанбе ва Қўрғонтепа шаҳарларида жойлашган. Икки томонлама битимга кўра, Россиия ҳарбий базаси Тожикистонда 2042 йилгача фаолият кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг «Искандер-М» оператив-тактик ракета комплекслари МДҲнинг «Душанбе—Аксилтеррор–2017» машқлари доирасида илк бор Тожикистонга етказилгани билдирилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан