Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея янги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини синовдан ўтказди
28.05.2017 16:25,  
5

Шимолий Корея етакчиси Ким Жонг Ин «янги турдаги» ракетага қарши мудофаа тизими синов отиш машқларида қатнашди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакат етакчиси ҳарбий раҳбариятни мақтади ва ўтган йил билан таққослаганда объектни аниқлаш, уни йўқ қилиш, нишонга уриш фоизи ошганлигини таъкидлади.

"Бу имкониятлари синчковлик билан текширилган қурол-аслаҳа тизими бутун мамлакатни ўрмон каби қоплаши ва рақибларнинг ҳавода ҳукмронлиги ҳақидаги хаёлларини йўқ қилиш учун оммавий равишда ишлаб чиқарилиши керак", деб айтган Шимолий Корея раҳбари. 

Миллий мудофаа академияси томонидан ташкил этилган отиш машқлари янги ракетага қарши мудофаа тизимини синовдан ўтказиши керак эди. Жумладан, синов вазифаларига душман ракетаси ва учувчисиз учар қурилмаларини аниқлаш ва йўқ қилиш ҳам киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан