Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда ўзбекистонлик наркодилер қўлга олинди
7.06.2017 13:02,  
26

6 июнь куни Россиянинг Ярославль шаҳрида жойлашган Гагарин кўчасида маҳаллий полиция ходимлари 20 ёшли Ўзбекистон фуқаросини наркотик моддалар билан қўлга туширгани маълум бўлди.

Айтилишича, йигитнинг кийимлари чўнтагидан кукунли 49 та ўрам топилди. Экспертиза бу модда героин бўлиб, умумий оғирлиги 140 грамм келишини аниқлаган. Наркодилер ўз қилмишига иқрор бўлган – у бутун партияни махфий ерларга жойлаштириб чиқиши лозим бўлган.

“Наркотик моддаларни ноқонуний харид қилиш, сақлаш” моддасида назарда тутилган жиноят бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи қамоққа олинди, - дея айтиб ўтишган Россия ИИВнинг Ярославль вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизматидагилар.

Ҳозирда, ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, полиция наркодилернинг яна шериклари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан