Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон: Қатарни яккалаб қўйиш ислом қадриятларига зид
14.06.2017 12:04,  
3

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир гуруҳ араб давлатлари томонидан Қатарни иқтисодий қамал қилинишига қарши чиқди, дея хабар бермоқда Reuters ​ агентлиги.

Туркия раҳбари сешанба куни пойтахт Анқара шаҳрида «Адолат ва тараққиёт» партияси аъзолари билан мулоқотда Саудия Арабистони бошчилигида Қатарга қарши санкциялар эълон қилинишини қоралаган.

«Қатарга қарши жуда жиддий хато содир қилинмоқда. Мамлакатни барча жабҳаларда яккалаб қўйиш ғайриинсоний хатти-ҳаракат ҳамда Ислом қадриятларига зид ҳисобланади. Қатарга қарши ўлим жазоси берилгандек бўлди», – деб айтган Ражаб Эрдўғон.

Туркия президенти Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблашни қоралар экан, унинг ИШИДга қарши курашда Туркия билан ҳамкорлик қилишини олқишлаб шундай деган: “Қатар Туркия билан биргаликда ИШИД террорчи ташкилотига қарши қатъий позциясини кўрсатди. Қатарни бўлмағур бўҳтонлар орқали қурбон қилиш ҳеч бир мақсадга хизмат қилмайди”.

Жаҳоннинг энг йирик суюлтирилган газ экспортчиси ва иккинчи энг йирик гелий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Қатар озиқ-овқат маҳсулотларининг 80 фоизини қўшни араб давлатларидан импорт қилар эди. 5 июнь куни Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик алоқаларни бекор қилгани ва иқтисодий санкциялар жорий этилишини эълон қилган эди.

Улар Қатардан Эрон билан дипломатик алоқаларини узиш, “Ҳамас” ва «Мусулмон биродарлар» ташкилотлари аъзоларини чиқариб юбориш, “Ҳамас”чиларнинг банк ҳисобларини музлатиш, «террорчи ташкилотлар»ни дастаклашни тўхтатиш ва Мисрнинг ички ишларига аралашишни бас қилишни талаб қилгани айтилмоқда. Талаблар орасида Ал-Жазира телеканалини ёпиш ёки телеканалнинг таҳрир сиёсатини ўзгартириш ҳам бўлиши мумкин.

Қатар билан алоқаларни узган мамлакатлар уни террорчиларни молиялаштириш, ахборот ва мафкуравий кўмак кўрсатишда айблаган. Қатар ҳукумати эса барча айбловларни рад этмоқда. Қатар ҳукумати қўлланилган босим туфайли ташқи сиёсатини ўзгартирмаслигини таъкидламоқда. Сешанба куни АҚШга ташриф буюрган Саудия ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Қатарга и қарши ҳаракатни қамал эмас, бойкот сифатида баҳолаган.

Иқтисодий санкциялар эълон қилинмасдан аввал Саудия Арабистони Қатарнинг сув ва озиқ-овқат сотиб оладиган энг катта таъминотчиси ҳисобланар эди. Эндиликда Қатар ҳукумати таъминот масаласида Туркия ва Эрон билан музокаралар олиб бораётгани айтилмоқда. Туркия Мисрда тақиқланган «Мусулмон биродарлар» ва Суриядаги исёнчиларндастклашда Қатар билан ҳамфикр ҳисобланади. Эрдўгон яқин кунларда Доналд Трамп билан Қатар масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан