Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин Америка разведкасининг собиқ раҳбарига сиёсий бошпана таклиф қилди
16.06.2017 11:44,  
1

Пайшанба куни анъанавий йиллик жонли савол-жавобда иштирок этган Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Федерал қидирув бюросининг яқинда ишдан олинган раҳбари Жеймс Комини ҳимоя қилишга тайёрлигини изҳор қилган. Бу ҳақида Russian Today​ телеканали хабар бермоқда.

“У (Коми) кутилмаганда Трамп билан суҳбатини ёзиб олди ва уни матбуотга чиқариб юборди. Бу жуда ғалати. У билан Сноуден ўртасида қандай фарқ бор? У разведка раҳбари эмас, инсон ҳуқуқлари фаоли”, – деб айтган Россия раҳбари.

Президентнинг айтишича, Россия ҳукумати Жеймс Комига бошпана беришга тайёр ва развдеканинг собиқ раҳбари бундан хабардор бўлиши керак: «Ҳар қандай ҳолатда, агар бу унга қарши иш очиладиган бўлса, биз унга Россияда бошпана беришга тайёрмиз».

Путин Федерал қидирув бюроси собиқ раҳбарининг Конгрессдаги ҳисоботида Россияни АҚШ президенти сайловига аралашишда айблаганига ҳам изоҳ бераркан, бунга унинг далили йўқлигини маълум қилган. Шу билан бирга, АҚШда “русофобия” ўзиб бораётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилдан бери Америка Федерал қидирув бюросини бошқариб келган Жеймс Коми шу йилнинг 9 май куни истеъфога чиқарилган эди. Бунгача разведка раҳбари Трампнинг Россия билан алоқаларини тафтиш қилиш билан шуғулланаётган бўлган. Истеъфодан бир неча кун ўтиб эса Трамп ундан терговни тўхтатишни сўрагани ҳақида хабар пайдо бўлган эди. Ҳозирда Россиянинг президентлик сайловига алоқасини ФҚБни Комидан аввал бошқарган Роберт Мюллер тафтиш қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан