Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея қамоқхоналаридаги аҳвол қандай?
16.06.2017 22:51,  
165

Шимолий Кореяда маҳбуслар билан шафқатсиз муносабатда бўлишлари сир эмас.

Хорижий давлатлар фуқаролари ҳибсга олинганда, кўпинча, уларни оғир жисмоний ишларни бажаргани сургун қилишади. Бу, шунчаки, қуруқ сўзлар эмас, аксинча, айни ҳақиқат. Машаққатли меҳнат ўта қаттиқ изоляция ва буткул умидсизлик билан қоришиб, вазиятни янада оғирлаштиради.

2012 йилнинг декабрида Шимолий Кореяга келган миссионер Кеннет Бей КХДРга қарши фаолият юритганликда айбланади.

У Кореяда ҳибсга олингунга қадар кўп марта бўлган эди. 2012 йилнинг декабри Кеннет учун озодликда юрган сўнгги давр бўлди. Унинг ёнидан насронийлик дини маълумотлари ёзилган диск чиқади. Бу жинояти учун унга 15 йиллик оғир жисмоний ишларга сургун қилиш жазоси тайинланади. Кеннет Бейнинг соғлиги жиддий тарзда ёмонлашгачгина озод этишди.

Худди шу каби ҳолат Отто Уормбир билан ҳам содир бўлди.

Озод бўлгач руҳоний Кеннет Бей “Унутилмайди: Шимолий Кореядаги маҳбуслигимнинг чин тарихи” мемуар асарини ёзди.

Руҳоний асарида уни ҳар куни эрталабки соат 8 дан то кеч 10-11 ларгача тергов изоляторида ҳолдан тойгунча сўроқ қилишларини ёзади. Бундай босимлар туфайли у терговчиларга мингдан зиёд айбига иқрорлик ҳақидаги баённомаларни ёзиб берганлигини айтади.

Сургундаги меҳнат

Бей қандай қилиб ҳафтасига 6 кун фермада тош ташиб , кўмир майдалаб ишлаганлиги ҳақида ҳикоя қилиб берди. У “Менинг сургундаги иш соатим эрталаб соат олтида бошланар, нонушта қилгач , соат саккиздан то кеч соат олтигача қўл меҳнатига асосланган ишни бажаришга маҳкум эдим,” дейди.

Ўзининг 735 кунлик маҳкумлиги давомида 27 килограм вазн йўқотганлигини айтади. Вазн йўқотиши ортидан унда турли хил касаллик аломатлари пайдо бўла бошлайди ва тез-тез врач қабулига бориб турганлигини айтади.

 

Ҳолдан тойдирадигани нафақат оғир жисмоний меҳнат, балки изоляцияда яшаш ва ноҳақ қамалганлик ҳисси уни руҳан қийнар эди.

Унинг сўзларига кўра, терговчилардан бири доимо шундай дер эди: “Сен 15 йилга қамалгансан. Ҳеч ким сен ҳақингда қайғурмайди. Одамлар ва ҳукуматинг сени борлигинг ҳақида унутишди. Сен яқин келажакда уйингга қайта олмайсан. Сен бу ердан тирик чиқсанг, 60 ёшга тўлган бўласан”.

Шунингдек, бир ой давом этган тергов-суриштирув ишларидан сўнг унга яқинлари билан хат-хабар алмашишлари учун рухсат берилганлигини ҳам айтади. Унга ўз ёнида Инжил олиб юришга ҳам рухсат беришган.

Кеннетнинг соғлиги ўта ёмонлашгач, Шимолий Корея ҳукумати бундан хавотирга тушиб қолган, чунки маҳбус ўлиб қолса, дипломатик алоқаларга таъсир қилиши мумкинлигидан ҳадиксирашган.

Ва улар Бейни озод қилишга қарор қилишади. Aфтидан, Отто Уормбир билан ҳам худди шунга ўхшаш воқеа юз берган.

Ўз мурдасига лаҳад қазиш

Кеннет Бей келиб чиқиши жанубий кореялик бўлган AҚШ фуқароси. Корейс тилида сўзлаша олади. Кеннетнинг ҳикоя қилишича, уни ҳожатхонаси ва каравоти бўлган яккалик камерага жойлаштиришади. AҚШ фуқароси бўлгани учунми, турма маъмурлари унга колониядаги у ёки бу жинояти учун қамалган ёхуд ҳокимиятдан норозилиги учун озодликдан маҳрум этилган Шимолий Корея фуқароларига қилган муносабатни қилмайдилар.

Эҳтимол, у ҳақдир. Инсон ҳуқуқлари поймол этиладиган давлатда ҳар нарса бўлиши мумкин. Amnesty International ташкилоти Шимолий Кореяда маҳбусларга бўлган муносабат ва маҳбуслар сақлашнинг аҳволини тоқат қилиб бўлмас даражада шафқатсиз эканлигини айтиб келади.

Ташкилот ўз баёнотларида “Шимолий Кореяда 100 минглаб одамлар, жумладан, болалар ҳам сиёсий маҳбуслар учун қурилган лагерлар ва бошқа турмаларда муддат ўтамоқда. Aчинарлиси шуки, бу инсонларнинг аксари бегуноҳ. Улар жиддий сиёсий жиноятлари учун қамалган шахсларнинг қариндош-уруғларидир”.

Amnesty International фазодан олинган суратларни таҳлил қилиб, 20 минг нафар маҳбус сақланаётган биргина лагер ҳудудий ўлчамлари бўйича Вашингтонга уч баробар келади, деган хулосага келди.

Собиқ шимолий кореялик амалдорнинг маълумотларига кўра, маҳбусларга ўз қабрини кавлатиш, қоидабузарлик учун зўрлаш кенг урфдадир. Бундай таҳқирлаш ва хўрликка чидай олмаганлар жасадлари гумдон қилинади.

Кеннет Бей уни урганлари ёки унга нисбатан жисмоний куч ишлатилгани ҳақида гапирмади. Соғлиғи билан боғлиқ муаммолар унда шафқатсиз кун тартиби натижасида ортирилган қандли диабет, юқори қон босими ва ва буйракларнинг шамоллаши натижаси ўлароқ юзага келган.

Талаба Отто Уормбирни 2016 йилнинг январ ойида девордаги сиёсий плакатни ўзи билан олиб кетмоқчи бўлиб, кўчириб олганлиги учун озодликдан маҳрум этишган.

Эҳтимол, Отто Уормбир билан ҳам юқоридаги ҳолат юзага келган бўлиши мумкин. Эҳтимол, ундай эмасдир. Aммо америкалик сиёсатдонларда қандай қилиб Уормбир кома ҳолатига тушиб қолгани, нега бу ҳақида бир йил ўтгачгина Шимолий Корея расмийлари хабар берганликлари борасида бир қатор саволлар бор.

Aгар кома ҳолатига жисмоний зўрлик сабаб бўлган бўлса, президент Трамп Шимолий Кореяга нисбатан муросасиз сиёсат юргизишни истаётган гуруҳлар босими остида қолиши мумкин.

Яна битта қизиқиш уйғотишга сабаб бўладиган қуйидаги саволнинг юзага келиши муқаррар: маҳбуслар ўз назоратчилари дунёқарашига таъсир қиладими ёки йўқми?

Стокголм синдроми - бу ҳолатда маҳбус ўзини  назорат қилаётган кузатувчиларига менгзай бошлайди. Бу синдромнинг тескари таъсири мавжудми?

Кеннет Бей турма назоратчилари унинг ғарбдаги ҳаётига боғлиқ масалалар юзасидан ғарбда  ҳовли-жой қанча туриши ва ғарбликларнинг кўпчилиги ҳақиқатдан ҳам ўз шахсий машина ва ҳовли-жойига эгалиги билан қизиққан.

“Дастлабки даврларда назоратчилар билан мулоқот ўрнатиш осон кечмади. Шимолий Кореяликларнинг онгини Aмерикадаги жирканч ҳаёт ва кўпчилик қашшоқ ҳаёт кечириши ҳақидаги уйдирмалар билан заҳарлашган”, – деб ҳикоя қилади озод бўлган Кеннет Бей.

“Мен уларга кўпчиликнинг ўз уйи ва машинаси  борлиги ҳақида айтиб берганимда улар бу бўлиши мумкин эмас, деган жавобни беришди”, – деб эслайди собиқ маҳбус.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан