Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Россияда Конфедерациялар кубоги бошланади
17.06.2017 14:46,  
9

Россияда ФИФА тасарруфи остида ўтказиладиган Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақаси бўлиб ўтади.

Конфедерациялар кубоги 2017 йилнинг 17 июндан – 2 июлга қадар Россиянинг 4 шаҳрида: Қозон, Сочи, Санкт-Петербург ва Москвада бўлиб ўтади. Мусобақалар очилиш маросимида Россия эстрадасининг Алсу, Лазарев, DJ Smash каби юлдузлари ўз қўшиқларини ижро этишади. 

Мусобақанинг очилиш ўйини Россия ва Янги Зеландия терма жамоалари орасида Санкт-Петербургдаги "Стадион Санкт-Петербург"да бугун маҳаллий вақт билан соат 18:00 да (Тошкент вақти билан соат 20:00 да) бошланади.

ОАВлар хабарига кўра, ушбу ўйинга Россия президенти Владимир Путин ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

“Биз ушбу мусобақага олти йил тайёргарлик  кўрдик. Тўртта стадион, 12 та машғулотлар базаси, битта арбитрлар базаси қурилди. Мусобақага ташриф буюрганларни олиб юриш учун 262 та бепул поездлар ташкил қилинди. Ушбу тадбирни ташкил қилиш учун 6 минг нафар кўнгиллилар ишламоқда. Мусобақа туфайли бизнинг мамлакатга минглаб туристлар келади”, — деди “Россия-2018” ЖЧ ташкилий қўмитаси раиси Алексей Сорокин.

Эслатиб ўтамиз, Конфедерациялар кубоги Жаҳон чемпионатидан бир йил олдин мезбон мамлакатда бўлиб ўтади ва мундиалнинг ўзига хос “машқи” ҳисобланади. Унда барча қитъаларнинг чемпионлари, Жаҳон чемпионати ғолиби ва мезбон давлат иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан