Ўзбекистон олимлари томонидан ҳавони, эритмаларни озонлаш, турли объектларга озон билан ишлов беришда фойдаланиш мумкин бўлган янги озонатор яратилди.
Янги мослама аввалгиларидан иш самарадорлиги юқорилиги билан ажралиб туради. Ихтиро озонли ҳаво ва озонли кислородга эҳтиёж бўлган бир қатор соҳаларда, жумладан, биология, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноатда кенг қўлланилиши мумкин.
Кашфиётчилар мазкур ихтиро учун IAP 05398 рақамли патент олишди.