Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда 4 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
22.06.2017 13:13,  
10

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган чақирув асосида Қутқарув отряди командири бошчилигидаги қутқарувчилар Норин туманига зудлик билан етиб боришди, деб ёзмоқда Даракчи нашри.

Қутқарув отряди етиб борганда, Норин дарёсининг кўпригидан оқим бўйича 500 метр пастда ҳосил бўлган оролчада 4 нафар фуқаро (1991 й.т. Умурзаков Б., 1980 й.т. Убайдуллаев А., 1994 й.т. Солиев С., 1994 й.т. Жамалов А.)лар сув сатҳи баландлиги ва оқим тезлиги сабабли қирғоққа чиқолмасдан ёрдамга муҳтож бўлиб туришганди.

Ўз вақтида тезкорлик билан амалга оширилган қутқарув ишлари натижасида юқорида исмлари кўрсатилган фуқаролар қирғоққа олиб чиқилди ва ҳаёти сақлаб қолинди.

2017 йилнинг 20 июн куни Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида жойлашган “Ёшлик” кўлига Қизилтепа тумани “Ўзбекистон” Маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Иззатова чўмилиш мақсадида келади.

Хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган фуқаро сувда чўка бошлайди. Мазкур вазиятни дарҳол пайқаган Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди қутқарувчилари фуқаро Ш.Иззатовани сувда қутқариб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб ҳаётини сақлаб қолишди.

Ҳурматли фуқаролар, сув ҳавзаларида чўмилаётганда хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ҳамда фақат рухсат берилган, қутқарувчилар навбатчилик олиб бораётган сув ҳавзаларида чўмилишингизни сўраймиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан