Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил Саудия Арабистони билан тўлиқ дипломатик алоқалар ўрнатмоқчи
23.06.2017 09:09,  
20

Исроилнинг транспорт ва разведка вазири Исроил Кац Саудия Арабистони подшосига кутилмаган мурожаат билан чиқди. Al Jazeera телеканали хабар беришича, разведка раҳбари Саудиянинг янги валиаҳд шаҳзодасини Исроилга таклиф қилган.

Пайшанба куни Исроил раҳбарияти иштирокида Ҳерзлия анжумани бўлиб ўтган. Унда сўзга чиққан Исроилнинг бир қатор юқори мартабали мансабдорлари Саудия Арабистони билан дипломатик муносабатлар ўрнатишни таклиф қилишган.

Жумладан, мамлакатнинг транспорт ва разведка вазири Исроил Кац Қирол Салмондан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни Саудия Арабистонига таклиф қилишни сўраган. «Мен Саудия Арабистони раҳбари Қирол Салмонни Исроил бош вазири Нетаняҳуни Саудия Арабистонига ташриф буюришга таклиф қилишга чақираман. Сизнинг ажойиб мезбон эканлигингизни президент Трамп у ерга борганда кўрдик», – деб айтган разведка раҳбари.

Исроил Кац, шунингдек, бир кун аввал тахт вориси этиб тайинланган шаҳзода Муҳаммад ибн Салмонни Исроилга таклиф қилган: «Сиз янги ворисингиз Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмонни жўнатишингиз мумкин. У серҳаракат инсон. У ташаббускор ва ўзгаришларни истайди. Бу жиҳатдан… улар Эроннинг кимлигини билишади. Улар Эронга қарши тура олишимиз учун биргаликда ҳаракат қилишимиз лозимлигини билишади. Сиз уни (валиаҳдни) Исроилга учрашувга жўнатишингиз мумкин. Ваъда бераманки, у жуда яхши қабул қилинадиган меҳмонимиз бўлади».

Исроилнинг мудофаа вазири Авигдор Либерман эса Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатларини «тўлиқ дипломатик ва иқтисодий муносабатлар ўрнатиш»га чақирган. Унинг айтишича, ягона энг тўғри йўл мукаммал минтақавий келишувга эришишдан иборат. Либерман араб давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатилишидан Исроилга келадиган фойдани ҳам ҳисоблаб чиққанини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан